empty
 
 

Условия акции «Выиграй BMW X6 от ИнстаФорекс!»


1. Умумий қоидалар

    • 1.1 Тадбирнинг номи – "ИнстаФорексдан BMW X6 ютиб ол" (бундан кейин – Тадбир).
    • 1.2 Тадбир ИнстаФинтех компаниялари гуруҳи (бундан кейин – Ташкилотчи) томонидан ташкил этилган.
    • 1.3 Тадбир доирасида BMW X6 автомобили ўйналади.
    • 1.4 Тадбирни ўтказишнинг умумий муддати – 2015 йил 28 декабрдан 2017 йил 28 декабргача (бундан кейин – Тадбирни ўтказиш даври).

2. Тадбир иштирокчилари

    • 2.1 Тадбирда Инстафорекс компаниясида ҳақиқий савдо ҳисоб-варақлари эгаси бўлган лаёқатли вояга етган фуқаролар (бундан кейин - Иштирокчи) иштирок этиши мумкин.
    • 2.2 Тадбирда иштирок этиш учун Тадбир ўтказиш даврида ҳақиқий савдо ҳисоб-варағини 1500 АҚШ долларига ёки ундан ортиққа тўлдириш ва www.instaforex.com веб-сайтида рўйхатдан ўтиш зарур. Инстафорекс клуб карталари эгаларига Тадбирда иштирок этиш учун зарур минимал депозит 1000 АҚШ долларини ташкил этади.
    • 2.3 Иштирокчи Тадбирда биттадан ортиқ ҳисоб-варағини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга, бу билан бош совринни қўлга киритиш учун ўз имкониятларини оширади. Бироқ, 100 тадан ортиқ ҳисоб-варағи очилгани аниқланган ҳолда талов маъмурияти мазкур мижознинг Тадбир иштирокчиси ҳисоб-варақлари сонини 100 тагача камайтириш ҳуқуқига эга.
    • 2.4 Тадбирда A - B + C > 1500.00 USD, шартини қаноатлартирувчи истаган ҳисоб-варағи иштирок этиши мумкин, бу ерда A – 2015 йилнинг 28 декабридан тўлдиришлар суммаси, B – 2015 йил 28 декабридан ечилишлар суммаси, C – савдо натижаси. ИнстаФорекс клуб карталари эгалари учун ҳисоб-варағи A - B + C > $1000 шартни қаноатлантириши керак, бу ерда A – 2015 йилнинг 28 декабридан тўлдиришлар суммаси, B – 2015 йилнинг 28 декабридан ечилишлар суммаси, C – савдо натижаси. Агар С<0 бўлса, шарт А - В > $1000 гача қисқартирилади.

3. Савдо шартлари

    • 3.1 Бозор нархлари бўйича бўлмаган барча савдо ордерлар бекор қилиниши керак.
    • 3.2 Иштирокчи савдо маслаҳатчилари ва савдо стратегияларидан чекланмаган ҳолда фойдаланиши мумкин.
    • 3.3 Иштирокчи истаган пайтда Техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш воситасида ўзининг ҳисоб-варағини Swap-Free (ва аксинча)га ўзгартириши мумкин.
    • 3.4 Тадбирда иштирокчи ҳисоб-варақлар учун қолган барча савдо шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий савдо варақлари учун савдо шартларига ўхшаш.

4. Ғолибларни аниқлаш

    • 4.1 BMW X6 автомобили ўйинининг ғолибини аниқлаш (бундан кейин - Тадбир ғолиби).
      • 4.1.1 Тадбир ғолибининг ҳисоб-варағи қуйидаги схема воситасида аниқланади: ғолибни аниқлаш алротимида ҳисоб-варағининг кейинги 5 та рақамидан фойдаланилади (у 5 хоналили, 6 хоналили ёки 7 хонали бўлишидан қатъий назар). Кўрсатилган 5 та рақам BMW — сони билан мос тушганда, бу ҳисоб-варағи эгаси BMW X6 эгаси бўлади.
      • 4.1.2 2017 йилнинг 29 декабри жума соат 23:59 да қуйидаги жуфтликлар бўйича савдоларнинг ёпилиши пайтида курсларни қайд этиш ўтказилади:
        • BMW-сонининг биринчи рақами – EURUSD нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • BMW-сонининг иккинчи рақами– GBPUSD нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • BMW-сонининг учинчи рақами - USDJPY нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • BMW-сонининг тўртинчи рақам - USDCHF нинг ёпилишидаги охирги рақам
        • BMW-сонининг бешинчи рақам – USDCAD нинг ёпилишидаги охирги рақам
      • 4.1.3 Агар генерацияланган BMW-сон билан мос тушган ҳисоб-варағили Иштирокчи бўлмаса, у ҳолда ундан кейинги ёки ундан олдинги ҳисоб-варағи ғолиб деб тан олинади. Ғолиблар энг катта депозит тамойили бўйича танлаб олинади, у A - B + C формула бўйича ҳисобланади.
      • 4.1.4 Агар шу тарзда генерацияланган BMW-сон билан бир неча рақамлар мос тушса – 5-хонали ҳисоб рақами 6 хонали ҳисоб рақамининг биринчи рақамини ташлаб юбориш натижаси ва 7 хонали савдо ҳисоб-варағида биринчи икки рақамни ташлаб юбориш натижаси, у ҳолда бош соврин - BMW X6 - энг катта депозитли ҳисоб-варағи эгасига тегишли бўлади (энг катта депозит A - B + C формула бўйича аниқланади).

5. Натижаларни эълон қилиш

    • 5.1 Иштирокчиларнинг танлов ҳисоб-варақларини рўйхатга олинишига чиққан мамлакатлар ва ҳудудларнинг статистикаси эълон қилиниши мумкин.
    • 5.2 Тадбир натижалари тадбир тугагандан сўнг ва барча зарур текширишлар ўтказилгандан сўнг 7 кун ичида эълон қилинади.
    • 5.3 Танлов якунлари ва тақдирлаш маросимидан репортаж www.instaforex.com веб-сайтида ва бир қатор телевизион ва босма ОАВларида эълон қилинади.

6. Совринларни олиш

    • 6.1. Умумий қоидалар.
      • 6.1.1 Тадбир ғолиби тадбир ва ўйин натижалари эълон қилингандан сўнг 20 кун мобайнида Ташкилотчи билан совринни олиш санаси, вақти ва жоийини телефон орқали келишадилар.
      • 6.1.2 Ғолибнинг савдо ҳисоб-варағи аниқлангандан сўнг Ташкилотчи Иштирокчи тўғрисидаги ахборотни, шунингдек унинг мазкур қоидаларнинг 2.1-2.3 бандларига мувофиқлигининг ҳаққонийлигини текширади. Агар бирорта маълумот ҳақиқий бўлмаса, шунингдек агар иштирокчилар Тадбирда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмасалар, ўйин ҳақиқий деб тан олинмайди.
      • 6.1.3 Совринни олиш тартиби бузилган ҳолатда (паспорт бўлмаганда, ёки унинг амал қилиш муддати ўтиб кетганда ва бошқалар) Ташкилотчи совринни беришни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
    • 6.2 Тадбирнинг бош совринини – BMW X6 автомобилини олиш.
      • 6.2.1 BMW X6 ғолибга компаниянинг РФдаги марказий ваколатхоналаридан бирида (Калининград ва Москва) топширилиши ёки ғолиб билан келишувга мувофиқ дунёнинг исталган нуқтасига етказиб берилиши мумкин.
      • 6.2.2 Тадбир Ғолибига совринларни топшириш фақат унинг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат кўрсатилганда ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда имзоланганда амалга оширилади: иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорт маълумотлари, аҳоли пунктининг кодини албатта кўрсатилган ҳолда алоқа телефон рақами. Юқорида санаб ўтилган маълумотлардан исталганини тақдим этишни рад этиш ғолибни совринни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
      • 6.2.3 Агар Тадбир Ғолиби совринни мустақил олиш имконига эга бўлмаса, топшириш шартномаси ғолибнинг нотариал ишончномаси асосида бошқа шахсга тузилиши мумкин.
      • 6.2.4 Соврин олинган пайтдан бошлаб Тадбирнинг истаган Иштирокчиси амалдаги қонунчиликда белгиланган барча солиқлар ва бошқа мавжуд мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини зиммасига олади.
      • 6.2.5 Автомобилни Ғолибнинг яшаш манзилига етказиб бериш харажатларини Инстафорекс компанияси ўз зиммасига олади. Бироқ Ғолиб ўз зиммасига солиқлар ва божхона йиғимлари бўйича ҳаражатларни олади.
      • 6.2.6 Тадбирнинг бош соврини – BMW X6 автомобили ўрнига ғолиб муқобил совринни - 120 000 АҚШ долларига тенг суммани бошқаришга савдо ҳисоб-варағини очишни танлаши ҳам мумкин. Мазкур савдо ҳисоб-варағи бир қатор ҳусусиятларга эга:
        • 120 000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич маблағлар ғолиб икки босқичли верификациядан ўтказилгандан сўнггина савдо ҳисоб-варағига ўтказилади;
        • 120 000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич маблағларни ечиб олиш мумкин эмас, бироқ улардан олинган даромаднинг 50%и чеклашларсиз ечиб олиниши мумкин;
        • очиқ битимларнинг максимал сони 10 дан ортиқ бўлмаслиги, барча битимлар бўйича лотлар йиғиндиси 600 дан ортиқ бўлмаслиги керак;
        • битимнинг минимал миқдори 6 та лотни ташкил этади;
        • соврин маблағларига максимал даражада мумкин бўлган миқдордаги лотларнинг ягона бир хил йўналтирилган ордерларини очиш каби, ёки бундай ордерлар жуда кўп бир хил йўналтирилгин позицияларни очиш йўли билан сунъий равишда шакллантириш стратигияларидан фойдаланиш тақиқланди;
        • фойда чиқариш учун максимал мумкин бўлган сумма соврин маблағларининг икки карра суммаси ҳисобланади.

7. Якуний қоидалар

    • 7.1 Ташкилотчи Тадбирнинг ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар ва ахборотларни ҳимоя қилиш, улардан рухсатсиз фойдаланишга қарши чораларни кўради ва учинчи шахсларга Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этишга мажбур эмас.
    • 7.2 Тадбирда иштирок этишнинг ўзи Иштирокчининг у ютиб чиққан ҳолда қуйидагиларга рози эканлигидан далолат беради:
      • интервью бериш, шу жумладан радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида;
      • унинг тасвиридан (фотосуратларидан ва ҳ.к.) Ташкилотчи реклама мақсадида фойдаланишига;
      • Ташкилотчи томонидан унинг исми, фамилиясидан қўшимча ҳақ тўламасдан реклама мақсадларида фойдаланиши мумкинлигидан;
      • мазкур бандда кўрсатилган объектлардан фойдаланиб тайёрланган реклама материалларига барча муаллифлик ҳуқуқи Ташкилотчига тегишли бўлади.
    • 7.3 Тадбирни ўтказиш ва унинг натижалари муносабати билан юзага келиши мумкин бўладиган баржа жанжаллар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозим.
    • 7.4 Тадбирда иштирок этиш Иштирокчиларнинг уни ўтказиш шартлари ва қоидалари билан танишганликлари ва тўла розиликларини автоматик тарзда назарда тутади.
    • 7.5 Агар Тадбир ғолиби уни ўтказишнинг барча шартлари ва қоидаларига амал қилишдан бош тортса, унинг Тадбирда иштирок этиши бекор қилинади.

8. Тадбир шартлари тили.

    • 8.1. Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади.
    • 8.2. Мижозларга қулайлик учун Компания томонидан Тадбир шартларининг бошқа тилларга таржимаси ҳам тақдим этилиши мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахборот бериш хусусиятига эга.
    • 8.3. Тадбирнинг мазкур шартларининг инглиз тилидаги версияси билан унинг таржимаси ўртасида ҳар қандай ҳар хиллик пайдо бўлган ҳолларда инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок