"ИнстаФорексдан Катта Йўл 2015" танловлар гуруҳининг қоидалари
I. Умумий қоидалар
-
- 1. «ИнстаФорексдан Катта Йўл 2015» танлови ИнстаФинтех компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган.
- 2. Танлов 4 босқич ва битта финалдан ташкил топган.
- 3. 4 босқичнинг ҳар бирини ўтказилиш вақти:
-
- 20.10.2014 - 21.11.2014;
- 12.01.2015 - 13.02.2015;
- 30.03.2015 - 01.05.2015;
- 15.06.2015 - 17.07.2015.
- 4. Тўрт босқичнинг ҳар бирда рўйхатдан ўтиш вақти:
-
- 25.08.2014 - 17.10.2014;
- 10.11.2014 - 09.01.2015;
- 26.01.2015 - 27.03.2015;
- 13.04.2015 - 12.06.2015.
- 5. Танловнинг финалини ўтказиш вақти – 24.08.2015 - 25.09.2015.
- 6. «ИнстаФорексдан Катта Йўл 2015» танловининг соврин жамғармаси 55000 USDни ташкил этади.
- 7. Танловнинг биринчи тўртта босқичи совринлари линейкаси қуйичаги кўринишга эга:
-
- 1-ўрин – 3000 USD;
- 2-ўрин – 2000 USD;
- 3-ўрин – 1500 USD;
- 4-ўрин – 800 USD;
- 5-ўрин – 600 USD;
- 6-ўрин – 400 USD;
- 7-ўрин – 300 USD + 40 бонус баллари;
- 8-ўрин – 250 USD + 30 бонус баллари;
- 9-ўрин – 200 USD + 20 бонус баллари;
- 10-ўрин – 150 USD + 10 бонус баллари;
- 11 ўрин – 100 USD + 5 бонус баллари.
- 8. Танловнинг ФИНАЛИ совринлари линейкаси қуйидаги кўринишга эга:
-
- 1-ўрин – 6000 USD;
- 2-ўрин – 3500 USD;
- 3-ўрин – 2300 USD;
- 4-ўрин – 1500 USD;
- 5-ўрин – 1000 USD;
- 6-ўрин – 850 USD;
- 7-ўрин – 750 USD;
- 8-ўрин – 550 USD;
- 9-ўрин – 350 USD;
- 10-ўрин – 300 USD;
- 11-ўрин – 250 USD;
- 12-ўрин – 200 USD;
- 13-ўрин – 150 USD;
- 14-ўрин – 100 USD.
- 9. Дастлабки 4 та босқичда пул маблағларидан ташқари бонус баллари ҳам назарда тутилган бўлиб, улар «ИнстаФорексдан Катта Йўл 2015» финалидан фойдаланиши мумкин. Танловлар серияси финалида ҳар бир бонус балга иштирокчилнинг стартдаги депозитига 1000 USD қўшилади. Танловнинг аввалги босқичларида иштирок этганларнинг ва бонус баллари олганларнинг ҳаммасига [email protected] манзилига бонус суммаларини финал босқичида уларнинг ҳисоб-варақларига ўтказиш тўғрисида илтимос билан хат ёзишлари керак.
- 10. "ИнстаФорексдан Катта Йўл 2015" финалига рўйхатдан ўтиш 22.06.2015 00:00 (терминал вақти)да бошланади ва 21.08.2015 23:59 (терминал вақти) да якунланади.
II. Иштирокчилар
-
- 1. ИнстаФорекс компаниясида ҳисоб-варағининг ҳар бир эгаси танловнинг барча босқичларида иштирок этишлари мумкин.
- 2. Тановда иштирок этишга 18 ёшга тўлган кишилар русхат этилади.
- 3. Танловнинг ҳар бир иштирокчиси ИнстаФорекс компаниясининг сайтида рўйхатдан ўтиши керак.
- 4. Иштирокчи рўйхатдан ўтишда ҳақиқий маълумотларни, шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мос тўлиқ исмни, амалдаги электрон алоқа манзилни тақдим этиши зарурлигига рози бўлади.
- 5. Савдо битта IPдан иккита ва/ёки ундан ортиқ ҳисоб-варақларида савдо олиб борилаётгани аниқланган ҳолда маъмурият бу ҳисоб-варақлари эгаси (эгалари)ни танловдан чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга, шу муносабат билан биз GPRS- ва 3G-модемларидан фойдаланишни қатъий тавсия этмаймиз.
- 6. Ташкилотчи сабабини изоҳламасдан Иштирокчини рўйхатга олишни рад этиши ва танлов жараёнида Иштирокчини танловдан чиқариб юбориш, ёки Танлов ўтказилиши тугаганда чиқариб юбориш сабабини изоҳлаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Танловдан чиқариб юбориш учун сабаб айнан бир хил жуфтликлар бўйича тахминан ўхшаш вақтларда йирик ҳажмдаги қарама-қарши битимларни турли ҳисоб-варақларида очиш, шунингдек кафолатли фойда олиш учун котировкалар оқимида тўхталиб қолишлардан фойдаланиш бўлиши мумкин.
- 7. Иштирокчи Танловда рўйхатдан ўтишда Танловга тегишли барча чеклашлар ва қоидаларни тан олади.
- 8. Танловда яқин қариндошларнинг ҳисоб-варақларининг иштирок этиши тақиқланган. Агар Иштирок этувчининг ҳисоб-варағининг рўйхатдан ўтиш маълумотларидан бирортаси бошқа Иштирокчининг рўйхатдан ўтиш маълумотлари билан бир хил бўлиб қолган ҳолларда Компания бундай мос келишни иштирокчиларни ўйиндан чиқариш учун асос деб ҳисоблашга ҳақли.
III. Савдо шартлари
-
- 1. Танловда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг Иштирокчи DEMO-ҳисоб-варағини олади.
- 2. Бошланғич депозит 100 000 USD ни ташкил этади ва ўзгартирилиши мумкин эмас.
- 3. Елка 1:500.
- 4. Танловнинг ҳар бир босқичида иштирок этиш учун янги DEMO-ҳисоб-варағини рўйхтадан ўтказиш керак.
- 5. Бозордан ташқари баҳолар бўйича очиладиган барча савдо ордерлари бекор қилиниши лозим. Шунингдек Танлов маъмурияти агар ҳисоб-варағида бозордан ташқари нархларда савдо қилинганлиги аниқланса, ҳисоб-варағини ўйиндан чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга.
- 6. Иштирокчи савдо маслаҳатчиларидан ва ҳар қандай савдо стратегияларидан чекловларсиз фойдаланиши мумкин.
- 7. Савдо операцияларини амалга ошириш учун фақат асосий валюта жуфтликлари ва кросс-курслар жуфтликларидан фойдаланиш мумкин.
- 8. Битимнинг энг кичик миқдори 0.01 лот, энг катта миқдори - 10 лотни ташкил этади. Қадам 0.01 лотни ташкил этади.
- 9. Иштирокчи ўз савдо ҳисоб-варағини техник қўллаб-қувватлашга мурожаат қилиш воситасида Swap-Freeга ўзгартириши мумкин.
- 10. Бир вақтда очилган битимларнинг максимал миқдори, кечиктирилган ордерларни ҳам ҳисобга олганда 5 тани ташкил этади.
- 11. Stop Out даражаси 10% га тенг.
- 12. Танлов ҳисоб-варақлари учун қолган барча савдо қилиш шартлари ИнстаФорекс компаниясидаги ҳақиқий ҳисоб-варақлари учун савдо шартлари билан бир хил.
IV. Ғолибларни аниқлаш
-
- 1. Танловнинг ҳар бир босқичи тугагандан сўнг Иштирокчиларнинг барча битимлари жорий нархлар бўйича автоматик тарзда ёпилади.
- 2. Энг кўп депозитлар эгалари ғолиб деб эълон қилинади.
- 3. Агар танлов якунига кўра икки Иштирокчининг депозитлари ўлчови бир ҳил бўлиб қолган ҳолда бу икки иштирокчи ўртасида ўринларни тақсимлаш тўғрисидаги қарорни Ташкилотчи қабул қилади.
- 4. Танлов ғолиблари уларнинг Ф.И.Ш. эълон қилинишига рози бўлишади.
- 5. Ташкилотчи Иштирокчи томонидан танловнинг маблағларини ўзлаштиришга қаратилган бирор ҳийла ишлатишга уринишларни тўғридан-тўғри ва билвосита исботи асосида аввал берилган совринни ҳақиқий эмас деб тан олиш ва бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
- 6. Агар мижознинг битта ёки бир нечта ҳисоб-варақларида соврин маблағларининг тўпланиши амалга оширилаётган ҳолда компания совринни ўтказмаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
V. Натижаларни эълон қилиш
-
- 1. Иштирокчиларнинг ҳисоб-варақларидаги маблағлар даражасидан танлов боришининг бутун давомида Ташкилотчининг сайтида эркин фойдаланиш мумкин.
- 2. Ташкилотчи танлов тугагандан сўнг Иштирокчиларнинг ҳисоб-варақлари тарихини эълон қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
- 3. Иштирокчиларнинг танловдаги ҳисоб-варақларини рўйхатга олиш амалга ошириладиган мамлакатлар ва ҳудудлар статистикаси эълон қилишини мумкин.
- 4. Танлов натижалари у тугагандан сўнг ва барча зурур текширишлар ўтказилгандан сўнг 14 кун мобайнида эълон қилинади.
VI. Совринни олиш
-
- 1. Ғолиблар танлов натижалари эълон қилингандан сўнг 30 тақвим куни мобайнида ҳисоб-варақларини очиш ва верификация қилишлари керак.
- 2. Соврин маблағлари мижоз очадиган верификация қилинган ҳақиқий савдо ҳисоб-варағига ўтказилади.
- 3. Танлов маъмурияти ёки ғолибнинг ўзи очадиган ҳақиқий ҳисоб-варағидаги ҳар қандай фаолият у томонидан амалга оширилади ва ИнстаФинтех компаниялар гуруҳининг келишувлари ва қоидаларига мувофиқ тартибга солинади деб тан олинишини ғолиб эътироф этади.
- 4. Барча совринлар ечиб олинмайдиган ҳисобланади, бироқ улардан улардан фойда ечилиши мумкин.
- 5. Ташкилотчи Иштирокчи томонидан танловнинг маблағларини ўзлаштиришга қаратилган бирор ҳийла ишлатишга уринишларни тўғридан-тўғри ва билвосита исботи асосида аввал берилган совринни ҳақиқий эмас деб тан олиш ва бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
- 6. Ҳисоб-варағидан маблағларни олиб ташлаш маблағларни чиқаришга буюртмани расмийлаштиришда автоматик амалга оширилади. Савдо ҳисоб-варағи балансини ва эркин маблағларни (free margin) чиқаришга буюртмага мос келишини текшириш буюртмага билвосита ишлов беришда молия бўлими мутахассислари томонидан амалга оширилади. Агар мос келмай қолган ҳолда эълон қилинган маблағлар ҳисоб-варағига қайтарилади.
VII. Танлов шартлари тили.
-
- 1. Шартларнинг асосий тили инглиз тили ҳисобланади.
- 2. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Компания Танлов шартларини бошқа тилларга таржима қилиб тақдим этиши мумкин. Мазкур таржима мутлақо ахборот ҳусусиятига эга бўлади.
- 3. Танловнинг мазкур шартларининг инглиз тилидаги версияси ва уларнинг таржималари орасида ҳар қандай фарқ топилган ҳолда унинг инглиз тилидаги версияси устувор ҳисобланади.
Танловнинг бош саҳифаси