GBP/USD – бу британиянинг фунти ва американинг доллари ваюта жуфтлигининг қисқартма шаклидир. Валюта жуфтлиги котировкаси 1 британия фунтини сотиб олиш учун қанда АҚШ доллари тўлаш кераклигини кўрсатади. GBP/USD Европада ва айниқcа Буюк Британияда жуда оммабоп савдо воситаси ҳисобланади. У жаҳондаги энг куп савдо қилинадиган валюта жуфтликлари орасида учинчи ўринни эгаллайди, ҳар кунлик савдо ҳажми бутун Форекс валюта бозори айланмасининг таҳминан 12%ини ташкил этади.
Мазкур валюта жуфтлиги кучли ўзгарувчан ва етарли даражада ҳолатини олдиндан айтиб бериш қийин. Бу жуфтликда нархнинг ўзгариши қисқа муддатли ва портловчи ҳусусиятга эга. Ҳар кунлик ўзгаришлар ўртача 130 пунктгача етади. GBP/USD бўйича ликвидликнинг пастлиги Осиё сессиясида кузатилади (ўртача ҳаракат тахминан 30 пункт).
Кўпчилик трейдерлар бу жуфтликдан кўра EUR/USD жуфтлигини афзал кўришади. Британия фунти, одатда, EUR/USD валюта жуфтлиги йўналишида ҳаракатланади, аммо бу ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди. Фунт/долларнинг ҳаракатлари аниқ "кабель" янгиликлари (GBP/USD жуфтликни баъзан "кабель" деб аташади - XIX асрда Лондон ва Нью-Йорк биржалари орасидаги алоқани трансатлантик кабель таъминлаган) чиққан даврда фунт/долларнинг ҳаракатлари евро/долларнинг валюта жуфтлигининг ҳаракатларидан кескин фарқ қилиши мумкин. Масалан, Англия Банки томонидан фоиз ставкасини ўзгариши GBP/USD жуфтлиги курсида намоён бўлади.
Фунтнинг ҳаракатлари евро ва швейцария франкининг ҳаракатларига ўхшайди. Фунт билан савдо қилганда нарх ҳаракатларининг юқори кучи сабабли ҳар доим эҳтиёт бўлиш керак, айниқса фунт билан кросс-курсларда. GBP/USD кўпинча янгиликларга қарши юради, ҳаттоки бу валюта жуфтлиги учун ҳаммаси яхши бўлган вақтларда курси тушиши мумкин.