Форекс бозорида ишлашга энди кириша бошлаган трейдер валюта савдолари хавфи юзага келиши мумкинлигини тушуниши керак - сиз бирин-кетин фойдали битимларни очишингиз мумкин, лекин битта нотўғри қадам - бир неча дақиқада ҳаммасини йўқотиши мумкин.
Сизнинг муваффақиятингиз бозорда ишлаш тажрибасига ва профессионализмга тўла боғлиқ бўлмайди. Ҳар бир янги ҳам, тажрибали трейдер ҳам - хавф доим мавжудлигини тушуниши керак. Форекс бозорида муваффақиятли савдони юритиш учун конструктив ёндашувдан фойдаланиш, диққат-эътиборли бўлиш ва трендларнинг ўзгаришига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган ҳамма нарсани таҳлил қилиш зарур.
Қуйида сизнинг муваффақиятли савдо стратегиясини олиб боришингизга ёрдам берувчи 9 та омилни кўриб чиқамиз:
- 1. Қисқа муддатли даврга ишлашни қарор қилган трейдерлар аввалбошдан хавф гуруҳида бўладилар, бу эса уларни омадсизларга яқинлаштиради. Қисқа муддатли даврда савдо қилувчи трейдерлар омадсизигининг асосий сабаби уларнинг ўзларини вақт чегараларига солиб қўйишларида эмас, балки савдо вақтида улар яхши тайргарликка ва аниқ ҳаракат режасига эга бўлмасликларидир. Билимларнинг ва тайёргарликнинг етишмаслиги бир дақиқалик хатога йўл қўйиш ҳам кечирмайди, ҳар қандай хатолик бутун депозитнинг йўқотилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари бундай трейдерлар кўпинча савдо балансида етарлича маблағга эга бўлмайдилар. Анча омадли трейдерлар савдони ўртача муддатли ва узоқ муддатли вақт оралиқларида олиб борадилар. Статистик нуқтаи-назардан ўртача муддатли ва узоқ муддатли вақт оралиқларида савдо қилишда муваффақиятга эришиш эҳтимоли юқоридир. Сарфланаётган маблағлар ҳақида ҳам шунинг ўзини айтиш мумкин - бозорда қолиш имконияти дастлабки капиталнинг суммасига боғлиқ.
- 2. Омад кулиб боқмаган трейдерлар кўпинча кўп вақтларини бозор эртага қай аҳволда бўлишини таҳлил қилишга сарфлашади, анча омали трейдерлар эса бу пайтда улар жорий ҳолатда ўзларини қандай тутишлари кераклигини ҳал қилишади ва шу хулосаларга мос ўз стратегияларини шакллантиришади. Агар трейдер оломоннинг акс таъсирини олдиндан айта олса, у ҳолда омад унинг томонида бўлади. Агар трейдер оламоннинг иррационал харидлари ва сотувларига ақлли ҳаракатлар режаси билан жавоб беришга қодир бўлса, у ҳолда ўз капиталини орттириш имконияти анча ортади. Бинобарин, омадли таҳлилчи бўлиш омадли трейдер бўлишдан анча мураккабдир. Таҳлилчига анча мураккаб ишни бажаришга тўғри келади, чунки таҳлилчи бозорнинг ҳаракатини олдиндан кўра билиши ва энг максимал даромадни қандай олиш кераклигини тавсия этиши керак, айни пайтда омадли трейдер бозорга амал қилиши керак.
- 3. Анча омадли трейдерлар ютқизилган битимларга ва хавфнинг фойдага бўлган нисбатига эътибор қаратишади, айни пайтда омадсизлар ўз диққатини фойда келтирувчи битимларга қаратишади. Хавфга диққатни қаратиш фойда ёки зарарга эътибор беришдан анча муҳимлироқдир. Савдога анча профессионал нуқтаи-назардан қаровчи трейдерлар доимо қанча пул ишлаш мумкинлигини, ва қанча пулни йўқотиш мумкинлигини доимо ҳисобга олиб борадилар.
- 4. Одатда, ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олмайдиган трейдерларни амадли деб бўлмайди. Омадли в нача тажрибали трейдерлар ўз ҳис-туйғуларини муҳим нарсаларга қаратган ҳолда бозорни таҳлил қиладилар. Агар позицияларнинг очилиши ёки ёпилиши фақат ҳиссиёт асосида юз бераётган бўлса, у ҳолда трейдернинг ёндашувини на онгли, на мантиқан тўғри деб бўлмайди. Аммо ўз ҳиссларига мутлақо эътибор бермаслик ҳам нотўғри ёндашувдир. Баъзида катта миқдордаги асаб стресслари руҳий касалликларга олиб келиши мумкин, ундан ташқари трейдингнинг асосий кўникмаларини ҳам йўқотиб қўйиш мумкин. Энг яхши усул ҳар бир туйғуни кузатиб бориш, шундан сўнг у ёки бу ҳаракат амалга оширилган сабаблар сақлани қолган ёки қолмаганига қараш лозим.
- 5. Барча тажрибасиз трейдерлар уларнинг ҳақ эканликлари тўғрисида кўпроқ қайғурадилар, айни пайтда профессионаллар ҳис-туйғуларни тан олишади, аммо ҳеч қачон ақлдан устун келишига йўл қўймайдилар. Омадли трейдерлар фақат даромад келтириши мумкин бўлган ва бунга ҳалал берадиган нарсаларга диққат-эътибор берадилар. Бозорда юз берадиган бара жараёнлардан хабардор бўлиб туриш жуда муҳим, бироқ доим шахсий ҳаётни ва трейдингни ажратиш керак. Катта юклама руҳий бузилишга ва жисмонан чарчашга олиб келади. Трейдинг профессионаллари доимо бозорда рўй бераётган жараёнлардан тез таъсирланадилар, улар учун бу пул келтирадиган ишдир халос.
- 6. Савдо вақтида маблағларини йўқотган омадсиз трейдер янги китоблар ёки савдо тизимларини сотиб ола бошлайди, дарҳол улардаги концепция бўйича иш бошлайдилар, айни пайтда анча тажрибали ва омадлироқ трейдер эса юз берган ҳолатларни таҳлил қилади, таҳлил натижасида олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ўз методологиясини таҳрир қилади. Анча омадли трейдер дарҳол янги тизимга ўтмайди, буни фақат эски тизим унинг ишончини оқламаслигини тушунгандан кейингина унга ўтади. Омали трейдерлар доимо ўзлари тайёрлаган ишларига амал қилишади, одатда, бунда бир неча савдо стратегиялардан фойдаланиб боришади.
- 7. Бозорда савдо қилишда катта тажрибага эга бўлмаган трейдерлар кўпинча машҳур трейдерлардан савдоларни олиб бориш техникасидан нусха кўчиришга интилишади. Бу пайт профессионаллар эса имкон бўлган барча стратегияларни кўриб чиқишади, шу жумладан машҳур трейдерларнинг стратегиясини хам кўриб чиқишади, лекин бу стратегия уларнинг савдони юритишига тўғри келсагина ундаги намунадан фойдаланишади. Трейдернинг шахси, унинг савдо тизими буюк бозор спекулянтининг ютуқларига қараганда анча муҳимдир.
- 8.Кўпинча бозорда савдо қилиш тажрибаси бўлмаган трейдерлар уларга даромад келтириши мумкин бўлган кўпгина омилларни сезишмайди. Ҳар трейдернинг даромадини айланишда бўлган маблағлар миқдори белгилаб беради, буни барча тажрибали трейдерлар яхши англашади. Форексга ундан чиқиб кетаётганига қараганда қўпроқ пул кириб келиши керак ва буни ҳар бир трейдер ҳисобга олиши керак.
- 9. Одатда, бозорда ишлашни энди бошлаган трейдерлар ёки фойда олиш имкониятини доим бой берадиган трейдерлар ҳаммасини кўнглига жуда яқин қабул қилишади. Айни пайтда анча омадли трейдерлар ҳаммасини оддий қабул қилишади. Трейдинг уларга роҳат бахш этади, ўша вақтни ўзида улар трейдингга мутлақо жиддий қарашади. Инсон қанчалик жиддий бўлса, у касалликларга шунчалик мойил бўлишларини руҳшунослар аниқлашган.
Омадли трейдерлар ҳам омадсизлари ҳам Форексда савдо қилишни маълум бир ўйиндек қабул қилишади.
Агар трейдингни ўйин билан тенглаштирсак, масалан, боулинг билан таққослайдиган бўлсак, у ҳолда трейдингга янги келганлар, кўринмас кучланишларсиз профессионал боулингчилар уриб ағдараётган страйклар - орқасида "катта ўйиндан ташқари" ўтказилган жуда кўп вақт натижаси эканини тушунадилар. Спортдаги сингари трейдинг жуда катта миқдордаги ички ва ташқи омилларни ҳисобга олади. Амалга оширилаётган ҳар бир битимга иложи борича юқори жиддийлик билан қараш керак. Профессионал ва тажрибасиз трейдерлар орасидаги фарқ шундаки, профессионаллар савдони юритишнинг аниқ белгиланган стратегиясига амал қилишади, тажрибасиз трейдерлар эса ҳаммасини ўйин тарзида қабул қилишади.