Виртуал ажратилган сервернинг тез ишлаши танлаб олинган VPS конфигурациясига боғлиқ. Масалан, «VPS 256» тариф режасида уларда ишлаётган савдо маслаҳатчилари бўлган иккитадан ортиқ МТ4 терминалини бир пайтда ишга тушириш тавсия этилмайди.
Агар бу шартга амал қилинса-ю, лекин сервер барибир секин ишласа, у ҳолда VPS ўз ресурсини нимага сарфлашини текшириш ва барча ортиқча дастурларни ўчириш керак. Буни Вазифалар диспетчери ёрдамида амалга ошириш мумкин (Ctrl, Alt, Delete тугмачалари комбинациясини босиш билан ишга туширилади).
Тизимнинг тез ишлашини яхшилашнинг энг оддий усули тариф режасини ошириш ҳисобланади.